Жамият | 15:29 / 06.12.2021
3629
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда носоз кўприк устидан ўтаётган юк машинаси каналга ағдарилиб кетди

Фото: ИИБ ахборот хизмати

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида юк машинаси каналга ағдарилиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. ИИВ ЙҲХББ хабарлар юзасидан муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, 2021 йил 5 декабрь куни соат 11:00 ларда ҳайдовчи М.Д. юк машинасида Шўрчи тумани Ҳурлик маҳалласи ҳудудидан ўтган ички йўлда, юк машиналари ўтиши учун мўлжалланмаган кўприкдан ўтаётган вақтда пастликка ағдарилиб кетган.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва ҳалок бўлмаган. Ҳайдовчига ёрдам кўрсатилиб, кўтарма кран ёрдамида машина чуқурликдан олиб чиқилган.

Қайд этилишича, мазкур ҳодиса юзасидан Шўрчи тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Мавзуга оид