80 йил олдин Япония Перл-Ҳарборга ҳужум қилганди ва АҚШ урушга тортилганди. Фотолар
1941 йил охиригача АҚШ Иккинчи жаҳон урушида бетарафлик сақлаб қолаётганди.
1941 йилнинг 7 декабрида Япония олдиндан уруш эълон қилмасдан АҚШнинг Ҳавайи оролларидаги Перл-Ҳарбор ҳарбий-денгиз базасига ҳужум уюштиради. Ҳужумдан асосий мақсад Америка флотининг зарбдор қисмини ишдан чиқариш эди — бу орқали Япония Жанубий-Шарқий Осиёни жиддий қаршиликсиз эгаллашда вақтдан ютишни мақсад қилганди.
Америкаликлар Япониядан 6,5 минг км масофада жойлашган оролга ҳужум қилишларини кутмаган — ҳарбий кемалар ва самолётлар жанговар шай ҳолатда эмасди. Ҳужум кунида Перл-Ҳарборда асосий нишон сифатида назарда тутилган бирорта авиаташувчи бўлмаган бўлса-да, Америка флоти учун зарар сезиларли даражада бўлади: саккиз линкор чўкиб кетган, 2403 киши ҳалок бўлган. Япония 64 учувчи ва 29 самолётини йўқотган. Бир кун ўтиб АҚШ расман Японияга уруш очган. Кейинги ярим йилликда, АҚШ бу зарбадан тикланиш билан банд бўлганида Япония Тинч океанининг Осиё қисмидаги қирғоқларини эгаллашда жиддий муваффақиятларга эришади.