Ўзбекистон | 11:11 / 09.12.2021
29782
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 8-10 даражага пасайиши кутилмоқда

Жорий йилнинг 12-15 декабр кунлари Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво, сўнгра Урал ҳудудларидан совуқ ҳаво массалари кириб келади.

Фото: Kun.uz

“Ўзгидромет” хабарига кўра, 12-14 декабрь кунлари республикада вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланади) бўлади.

Тоғ ва тоғолди туманларда 12-13 декабрь кунлари ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, айрим ҳудудларда кучли ёғингарчилик кутилмоқда. Шунингдек, баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Республика бўйича ҳаво ҳарорати меъёрдан 8-10 даража пасайиши кутилмоқда.

13-15 декабрь кунлари ҳаво ҳарорати кечалари 3-8 даража совуққача, кундуз кунлари 0-5 даража илиққача, шимолда кечалари 7-12 даража совуққача, баъзи жойларда 14-16 даража совуққача, кундуз кунлари 3 даража совуқ - 2 даража илиққача пасаяди.

Мавзуга оид