Жамият | 19:24 / 09.12.2021
16693
2 дақиқада ўқилади

Янги электр ҳисоблагичлар токни 2 баробаргача кўп ҳисоблаётгани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди

Электр ҳисоблагичлар токни кўп ёзаётгани тўғрисидаги видео бундан 2 йил аввал тарқатилгани ва уни тайёрлаб тарқатган шахс ўша вақтнинг ўзидаёқ асоссиз маълумотлари учун тегишли тартибда жазога тортилгани маълум қилинди.

Фото: Энергетика вазирлиги

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ижтимоий тармоқларда янги электр ҳисоблагичлар токни 2 баробаргача кўп ҳисоблаши кузатилаётгани ҳақида тарқалган видео юзасидан муносабат билдирди.

Қайд этилишича, мазкур видео бундан 2 йил аввал тарқатилган ва уни тайёрлаб тарқатган шахс ўша вақтнинг ўзидаёқ асоссиз маълумотлари учун тегишли тартибда жазога тортилган.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ мутахассислари томонидан ушбу видеода келтирилган важлар асоссиз эканлигини исботловчи видеоматериал тайёрланиб, ижтимоий тармоқлар орқали электр энергияси истеъмолчиларига бу борада тушунтиришлар бериб ўтилган.

Қўшимча сифатида қайд этиш жоизки, замонавий ҳисоблагичлар ишлаб чиқариш жараёни инсон омили таъсирисиз, алоҳида бир нечта босқичли кўриклардан ўтказилган ҳолда олиб борилади. Яъни давлат метрологик кўрсаткичлари талабига жавоб бермаса, яроқсиз деб топилади ва фойдаланишга чиқарилмайди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бу каби асоссиз хабарларга ишонмасликларини сўраймиз”, дейилади жамият изоҳида.

Шунингдек, журналист ва блогерларга ҳам электр энергияси таъминотига оид савол ёки мулоҳазалар бўлса, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ матбуот хизмати кўмак беришга тайёрлиги билдирилган. 

Мавзуга оид