Спорт | 18:37 / 11.12.2021
25974
2 дақиқада ўқилади

«Бунёдкор» футболчиси Диёр Раҳимқулов автоҳалокатга учраб, ҳалок бўлди

Фото: Бунёдкор

Бугун, 11 декабрь куни «Бунёдкор» клуби тарбияланувчиси, жорий мавсумни «Андижон» сафида ижара асосида ўтказган Диёр Раҳимқулов автоҳалокат натижасида вафот этди. Бу ҳақда ҳар икки клуб матбуот хизмати хабар берган.

«Асли «Бунёдкор» клубига тегишли бўлган, якунига етган мавсумни эса андижонликлар таркибида ижара асосида ўтказган, энди 20 ёшни қарши олган Диёр Раҳимқулов автотўқнашув натижасида ҳаётдан кўз юмганлиги ҳақидаги хабарни олдик. Келажаги порлоқ, Олимпия миллий жамоасига номзод ҳисобланган марҳумнинг яқинлари, оила аъзоларига «Андижон» клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби, бирга тўп сурган жамоадошлари номидан чуқур қайғуда эканлигимизни билдириб, ҳамдардлигимизни изҳор этамиз. Охирати обод бўлсин!» - дея ҳамдардлик билдирган водий клуби.

Маълумот учун, 20 ёшли ўйинчи «Андижон» клуби сафида Суперлига 2021 йилги мавсумида 20 ўйинда майдонга тушиб, битта голга муаллифлик қилганди. Клуб мавсум якунида Диёр Раҳимқуловнинг «Бунёдкор»га қайтганини маълум қилганди.

Мавзуга оид