“Чекка маҳаллаларга президент қарор ва фармойишларининг 30 фоизи ҳам етиб бормаяпти” – Зойир Мирзаев
Тошкент вилояти ҳокими чекка маҳаллаларга президент қарор ва фармойишларининг 30 фоизи ҳам етиб бормаётганини айтди.
Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев Оҳангарон шаҳар фаоллари ва жамоатчилик билан мулоқот ўтказмоқда. Вилоят ҳокимлиги хабарига кўра, учрашувда ҳудуд раҳбари оҳангаронлик ёшлардан танлаб олинаётган ҳоким ёрдамчиларига билдирилаётган ишонч ҳақида гапирди.
“Ҳудудларда ечилмай қолган масалалар кўп. Чекка маҳаллаларга президентимизнинг қарор ва фармойишларининг 30 фоизи ҳам етиб бормаяпти. Айрим туман ҳудудларида аҳоли учун етарли шароит яратилмаган. Муайян муаммоларга ечим топишда мазкур янги вазифа эгалари — ҳоким ёрдамчиларининг ҳиссаси катта бўлиши керак”, деган Зойир Мирзаев.
Қайд этилишича, ҳоким ёрдамчилари ўзлари бириктирилган маҳаллаларда юриб, турли йўналишда тўгараклар ташкил этишга ҳам эътибор қаратиши лозим.
Мавзуга оид
11:53 / 06.11.2024
Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
22:35 / 16.10.2024
Тошкент вилоятига мингта янги автобус харид қилинади
17:10 / 30.04.2024
"Тўра Абдиевич, қаттиқроқ олинг" - Зойир Мирзаев тиббиётда ёш кадрларни ишга олишдаги муаммолар ҳақида
12:23 / 22.09.2023