Марсда катта миқдорда муз захиралари аниқланди
Россия ва Нидерландия олимлари “ЭкзоМарс-TGO” зонди ёрдамида Марснинг Маринер водийсида катта миқдорда муз захираларини аниқлашди.
“TGO зонди Марсда кўп метрлик чанг ва тупроқ остида аввал аниқлашнинг имкони бўлмаган сув захираларини аниқлай олади. Жумладан, зонддаги FREND қурилмаси Маринер водийсидаги каньонлар тизимида сиртининг 40 фоизи муз қатламидан иборат майдонни аниқлади”, деб айтилган хабарда.
Таъкидланишича, муз топилган майдон Ладога кўлидан деярли 2,5 марта катта.
Маринер водийси улкан каньонлар тизими бўлиб, улар Қизил сайёранинг жанубий яримшарида жойлашган. Уларнинг узунлиги 4,5 минг кмни, чуқурлиги 11 кмни ташкил қилади.
FREND нейтрон спектрометри Марс тупроғи остида сув ва водороднинг бошқа бирикмалари изларини аниқлай олади.
“Марсда сув уч хил кўринишда бўлиши мумкин. Ҳўл қумдаги сув – бундай сув бир неча фоизни ташкил қилади. Иккинчиси, кимёвий буғланган сув, гидратлашган минераллар бўлиб, улар Марсдаги жами сувнинг 15 фоизини ташкил қилиши мумкин. Учинчи кўриниши – соф муз”, деб айтишган олимлар.
Аввалроқ олимлар қадимда Қизил сайёрада кўллар, дарёлар ва ҳаттоки океан бўлганини айтишган. Бироқ Марсда сув сайёра атмосферасининг катта қисми билан бирга 3,5 млрд йил олдин йўқ бўлиб кетган.
Мавзуга оид
00:43 / 13.09.2024
Аляскада круиз кемаси улкан муз бўлаги билан тўқнашиб кетди
00:49 / 12.09.2024
Хитой 2028 йилга бориб Марсга тарихий миссиясини амалга оширишни режалаштирмоқда
18:16 / 08.09.2024
Маск тўрт йилдан кейин одамлар Марсга учишини эълон қилди
16:27 / 13.08.2024