Сурхондарёда яқин таниши бўлган аёлнинг фотосуратларини интернетда тарқатишини айтиб пул олган йигит ушланди
Сурхондарё вилояти Денов туманида яқин муносабатда бўлиб келган танишининг фотосуратларини интернетда тарқатишини айтиб 5 миллион сўм пул олган йигит ушланган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 4 декабрь куни соат 11:50 да вилоят ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда 35 ёшли И.Х.нинг шахсий ҳаётига оид фотосуратларини ошкор қилиш билан қўрқитиб, маълумотларни тарқатмаслик эвазига 5,8 миллион сўм пул беришини талаб қилган 33 ёшли Ш.Ж. ушланган.
Ж.Ш. 2015 йилдан буён яқин муносабатда бўлиб юрган аёлдан қўл телефонида мавжуд бўлган шахсий фотосуратларни тарқатмаслик эвазига талаб қилинган пуллардан 5 миллион сўмни Денов туманида И.Х.дан олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Денов тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ш.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
21:36 / 13.06.2024
Қўнғирот тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари товламачиликда гумонланиб қўлга олинди
15:48 / 07.03.2024
Қашқадарёда уч блогер ҳибсга олинди. Улар товламачиликда гумонланмоқда
14:37 / 03.02.2024
Тошкентда фоизга пул бериб, қарздорларнинг уй-жойларини тортиб олиш билан шуғулланган шахс ушланди
09:05 / 21.01.2024