Бухорода ўзини ҳокимлик ходими деб таништириб, тамагирлик қилган шахс қўлга олинди
Бухоро шаҳрида ҳокимият ҳисобидан бепул уй олиб бермоқчи бўлган сохта ходим ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган фуқаро И.Б. ўзини Бухоро шаҳар ҳокимлиги ходими деб таништириб, фуқаро Н.га шаҳар ҳокимлиги томонидан ажратиладиган бепул уйлардан бирини олиб бериши эвазига 2 000 АҚШ долларини қўлга киритган. И.Б. томонидан ихтиёрий қайтарилган 3 млн сўм ва 1 750 АҚШ долларлари ашёвий далил сифатида олинган. Ҳолат департаментнинг Бухоро вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Олдинроқ Бухорода ҳайдовчилик гувоҳномасини сотиб олиб беришни ваъда қилган шахс қўлга олинганди.
Мавзуга оид
22:36 / 26.09.2024
Чирчиқ дарёсининг 6 км қисмида дам олиш ҳудуди барпо этилади
07:50 / 21.09.2024
Ўзбекистонда 263 дона қадимий тангани Туркияга яширинча олиб кетаётган шахс ушланди
13:54 / 10.09.2024
2025 йил сентябр ойида Бухоро биенналеси ташкил этилади
20:34 / 31.08.2024