Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи ишдан олинди
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 16 декабрь куни видеоселектор тарзидаги йиғилишида қўмита тизимида мурожаатлар билан ишлаш ҳолати танқидий таҳлил қилинди. Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, қўмита раиси ўринбосари Исломбек Боқижонов бошқарган мажлисда кун тартибидаги масала юзасидан ҳудудий бошқармалар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланган. Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Бахтиёр Жўраев лавозимидан озод этилган.
Бунга ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда энг кўп мурожаат Тошкент вилоятига тўғри келиши, уларнинг аксарияти белгиланган муддатда ҳал қилинмагани, ҳудудда соҳага оид масалаларни кўриб чиқишда тизимли камчиликларга йўл қўйилгани, бошқарма бошлиғининг масъулиятсизлиги сабаб бўлган.
Шунингдек, мурожаатларни кўриб чиқишда сусткашликка йўл қўйган 14 нафар масъулга ҳайфсан интизомий чораси қўлланган.
Қайд этилишича, 2021 йилнинг 11 ойида қўмитага жисмоний ва юридик шахслардан жами 6697та мурожаат келиб тушган. Кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,75 баравар кўпайган. Шундан Президент виртуал қабулхонаси орқали 4665та, оғзаки шаклда 1215та, тўғридан тўғри ёзма равишда 817та мурожаат келиб тушган.
Мурожаатларнинг 5735таси қаноатлантирилган, 814таси тушунтирилган, 204таси рад этилган, 17таси тааллуқлилиги бўйича жўнатилган.
Мавзуга оид
16:53 / 25.11.2022
Пули тўланмаган лифт ва қимматбаҳо унитаз. Экоқўм тадбиркорларга ҳақини бермаяпти
17:18 / 11.10.2022
Манба: Экология қўмитаси раисининг икки ўринбосари ишдан олинди
07:39 / 26.08.2022
Экологик ҳуқуқбузарликларни дрон ёрдамида аниқлаш бошланди
18:31 / 23.08.2022