Жаҳон | 22:54 / 18.12.2021
5756
1 дақиқада ўқилади

Филиппинда содир бўлган тайфун 30дан ортиқ инсоннинг умрига зомин бўлди

Табиий офатни биринчи бўлиб қабул қилган Сиаргао ороли бутунлай вайрон бўлгани айтилмоқда, тайфун етказган зарар миқдори 400 млн доллар деб баҳоланмоқда.

Фото: EPA/Vostock-photo

Филиппинда содир бўлган "Рай" супертайфуни 31 кишининг умрига зомин бўлди, деб хабар берди Associated Press.

Маҳаллий ҳокимиятнинг билдиришича, ҳалок бўлганлар сони аниқлаштирилмоқда.

Тайфун эпимарказида шамол тезлиги соатига 195 километрга етган.

Табиий офатни биринчи бўлиб қабул қилган Сиаргао ороли бутунлай вайрон бўлгани айтилмоқда, тайфун етказган зарар миқдори 400 млн доллар деб баҳоланмоқда.

Динагат провинцияси ҳокимиятининг маълум қилишича, тайфун аҳоли масканларини ер билан яксон қилган. Шифохоналарга жабрланганларни қабул қила олмайдиган даражада шикаст етган.

Мавзуга оид