Қирғизистон Туркиянинг Bayraktar зарба берувчи дронларига эга бўлди
Учувчисиз бошқарилувчи мазкур қурилмаларни Садир Жапаров шахсан ўзи кўздан кечирди.
Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси чегара хизмати Туркиянинг Bayraktar зарба берувчи дронларига эга бўлди. Бу ҳақда Қирғизистон президенти матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, учувчисиз бошқарилувчи мазкур қурилмаларни Садир Жапаров шахсан ўзи кўздан кечирган.
«Ушбу қурилмалар республика бюджети маблағларига сотиб олинди ва улардан мамлакат мудофаа хавфсизлигини таъминлашда фойдаланилади», — дейилади Қирғизистон президенти матбуот хизмати хабарида.
Ўтган йили Озарбойжон Bayraktar TB2 дронларини сотиб олганди.
Сентябрда эса Ашхободда Туркманистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб ўтказилган парадда Bayraktar дронлари намойиш этилган.
Мавзуга оид
18:49 / 20.09.2024
Қирғизистонда коррупционерлар ва уларнинг қариндошларига давлат лавозимида ишлаш тақиқланади
07:50 / 20.09.2024
Малайзия Ўзбекистонда дронлардан фойдаланиш кўламини кенгайтиради
22:04 / 16.09.2024
Қирғизистондан Ўзбекистонга от уюрини ноқонуний ҳайдаб ўтмоқчи бўлганлар ушланди
20:33 / 14.09.2024