Ғофуржон Мирзаев вилоятда ижтимоий объектлар қурилишидаги «ўйин»ларни танқид қилди
Халқ депутатлари Сирдарё вилояти кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Сессияда вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев 2021 йил якунлари ва 2022 йилги режалар бўйича мурожаатномани тақдим этди. Унда вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси фаолияти, туман ва шаҳарларда ички йўллар қурилишига лоқайдлик танқид қилинди.
«Сирдарё вилояти ҳокимлиги ҳузурида «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси бор. Баъзида бор ёки йўқлиги ҳам билинмайди. Катта-катта ижтимоий объектларни қуришда, ўтказилаётган тендерларда, қурувчиларни танлаб олишда жуда катта хатоларга йўл қўйилган. Ижтимоий объектлар қурилиши кечикаётганлиги ва сифатсиз қурилаётганлигида лицензиясиз қурувчилар ва мавсумий ишчилардан, бошқа компанияларнинг техникасидан фойдаланилгани сабаб бўлган», - деди Ғофуржон Мирзаев ўз мурожаатида.
Шунингдек, вилоятнинг туман ва шаҳарлари ҳудудидаги маҳаллаларнинг ички йўллари қурилиши талаб даражасида эмас. Умумтаълим мактаблари ва ижтимоий объектларга олиб борадиган йўллар таъмирланмаган. «Обод маҳалла» ва «Обод қишлоқ» дастурига киритилган ҳудудларга эътибор қаратилган, лекин бошқа маҳаллаларда кўчаларга ҳаттоки шағал тўкилмагани қайд этилди.
Мавзуга оид
19:22 / 21.09.2024
Тадбиркорларни қуёш панели олишга мажбурлаган Сирдарё ҲЭТК: “Президент қарори нотўғри талқин қилинган”
08:58 / 21.09.2024
Сирдарёда электрдан узилган тадбиркорлар ҳокимият биноси олдига йиғилди
21:19 / 05.09.2024
Учта вилоят чегарасига ўзгартириш киритилмоқда
11:32 / 11.08.2024