Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 21 декабрь куни чанг бўрони кузатилиши мумкин
«Ўзгидромет» 21 декабрь куни айрим ҳудудларда чанг бўрони кузатилиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
21 декабрь куни мамлакат ҳудудларида кучли шамоллар ҳамда Туркманистон чегара ҳудудларидан чангли бўронлар кириб келиши кутилмоқда.
Марказ маълумотларига кўра, 21 декабрда шамол тезлиги Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм, Тошкент, Сирдарё, Сурхондарё вилоятларида 17-22 метр/секундгача, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вилоятларида эса 17-22 метр/секундгача, баъзи жойларда 25-28 метр/секундгача кучайиши мумкин.
Шу сабабли Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ва республиканинг чўл ҳудудларида чанг бўрони ва ғуборлар кузатилиши мумкин.
19 декабрь куни Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларининг айрим ҳудудларида кучли шамол ва чангли бўрон кузатилганди. Ўша куни соат 13 дан 15 гача Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ёмғир ёғишидан олдин шамол кучайиши, баъзи жойларда қисқа муддатга чангли бўронлар кўтарилиши мумкинлиги маълум қилинганди.
Мавзуга оид
17:45 / 25.09.2024
2030 йилдан Тошкент шаҳри ва унинг атрофида мазутдан фойдаланиш тақиқланади
13:37 / 17.02.2024
Навоийда кучли чанг бўронлари кузатилмоқда
16:46 / 06.02.2024
Чанг бўрони сабаб Тошкентдан Бухорога учган самолёт пойтахт аэропортига қайтди
13:48 / 09.10.2023