Жамият | 20:36 / 20.12.2021
1661
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда содир бўлган ЙТҲда велосипед ҳайдовчиси вафот этди

Термиз шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида велосипед бошқариб кетаётган шахс вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йил 17 декабр куни соат 11:30ларда Термиз шаҳридаги Байналмилал маҳалласида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Амир Темур кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган велосипед ҳайдовчиси ортдан келаётган машинага эътибор бермасдан кўчани кесиб ўтиш учун қайрилган.

Шунда у билан бир йўналишда келаётган Нексия-3 машинаси уни уриб юборган. Оқибатда велосипед ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.

Мавзуга оид