Ўзбекистон | 18:58 / 20.12.2021
23655
2 дақиқада ўқилади

“Ёш йигитча сиёсатни гапирганида кулишганди” — SUBYEKTIV'да Амирхон Умаров билан суҳбат

12 ёшидаёқ телерадиокомпанияда шовқин кўтарган болакай бугун экранлар орқали ҳар бир хонадонда “меҳмон” бўлмоқда. SUBYEKTIV лойиҳаси бу гал минглаб ёш журналистларнинг кумири – Амирхон Умаров билан суҳбат уюштирди.

Бир неча ўн йиллар давомида Ўзбекистонда миллий телеканаллар сонини санаш учун бир қўлнинг бармоқлари етарли эди.

Охирги йилларда эса хусусий телеканаллар ҳам пайдо бўлиб, уларнинг сони бир неча баробарга ортди. Тўғри, давлат телеканаллари сони ҳам кескин ортган, бироқ хусусий каналлар кўп йўналишларда МТРКдаги рақобатчиларини сезиларли ортда қолдирмоқда.

Бир сўз билан айтганда, ўзбек телевидениесидаги трендларни бугун айнан хусусий телеканаллар белгилаяпти. Айнан улардаги рақобат ва сўз эркинлиги бўйича вазият бирмунча яхшиланиши фонида телевизион журналистларнинг янги авлоди шакллана бошлади.

Бу авлоднинг энг кўзга кўринган вакилларидан бири – Амирхон Умаров.

“Марказий студия” бошловчиси сифатида халқ меҳрини қозонган Амирхон кейинчалик ўндан ортиқ бошқа лойиҳаларнинг бевосита ташкилотчисига айланди, ўз журналистик курсларига асос солди. Бугун журналистика университетида ўқиётган, телевизион бошловчи бўлиш истагидаги аксарият талабалар учун Амирхон Умаров – кумир.

SUBYEKTIV лойиҳасининг навбатдаги сони 26 ёшли муваффақиятли журналистнинг ижодий фаолиятига бағишланади.

Биз Амирхондан телевизион журналистика, цензура, одамларнинг шахсий муаммоларини омма олдида муҳокама қилиш, суратга олган сериаллари ва ойига қанча даромад топиши ҳақида сўрадик.

Суҳбатимизда 7 минг доллар сарфланиб ёпилиб кетган лойиҳа, YouTube'даги “Градус шоу” ва карантин мавзусидаги шоу пайтида рўй берган узилиш ҳақида ҳам тўхталиб ўтилган.

Мавзуга оид