Жаҳон | 07:23 / 22.12.2021
10680
1 дақиқада ўқилади

Миср Сувайш каналига Ever Given контейнеровози қайтгани сабабли фавқулодда вазият эълон қилди

Шу йилнинг март ойида бир ҳафтага Сувайш канали орқали ҳаракатни тўхтатиб қўйган Ever Given контейнеровози яна каналдан ўтди. The National News нашрининг хабар беришича, шу муносабат билан Миср фавқулодда вазият режимини эълон қилди.    

Фото: AP

Нашрда таъкидланишича, Ever Given мартдаги воқеадан кейин Сувайш каналидан бир марта ўтган. Бироқ бу сафар унга март ойидагидан ҳам кўпроқ юк ортилгани боис Миср ҳукумати кеманинг канал орқали хавфсиз ўтишини таъминлаш мақсадида фавқулодда вазият режимини эълон қилган.

Хитойдан Нидерландиянинг Роттердам шаҳрига йўналган Ever Given кемаси 23 март куни Сувайш каналида саёзликка ўтириб, унга кўндаланг туриб қолган. Кема жойидан силжитилмагунга қадар бир ҳафта давомида канал орқали ҳаракат тўхтаб қолган. Бу эса каналга икки томондан кириш жойида юзлаб кемалар тўпланишига олиб келган.

Кейинроқ Миср суди Ever Given’га эгалик қилувчи компания етказилган зарарни қоплаб бермагунча, кемани мусодара қилиш ҳақида қарор чиқарган. 4 июлда томонлар келишувга эришгани маълум қилинган. 3 кундан кейин эса контейнеровоз йўлини давом эттира олган ва Роттердам портига 29 июлда етиб келган.

Мавзуга оид