Чуст тумани ҳокими улоқ пайтида отдан йиқилгани айтилмоқда
Чуст тумани ҳокими Бекзод Ҳамдамов улоқ вақтида отдан йиқилиб, жиддий жароҳат олган ва ҳозирда шифохонада даволанмоқда.
Наманган вилояти Чуст тумани ҳокими Бекзод Ҳамдамов Давлатободдаги “Отчопар”да улоқ чопиш вақтида отдан йиқилган. Бу маълумотни Kun.uz’нинг бир биридан мустақил икки манбаси тасдиқлади.
Сайт ихтиёрига ушбу ҳолат акс этган видео ҳам келиб тушган.
Улоқ шу йил 12 декабрда қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан ўтказилганди.
Бекзод Ҳамдамовнинг отдан йиқилиши вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов ҳам иштирок этган айнан ўша улоқда бўлгани айтилмоқда.
Манбанинг таъкидлашича, туман ҳокими жарроҳлик амалиётини бошидан кечирган.
Қайд этиш керакки, Бекзод Ҳамдамов 12 декабрдан кейин жамоат жойида кўриниш бермаган, 17 декабрь куни Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессиясида туман ҳокими биринчи ўринбосари Жамшидбек Баҳодировнинг 2021 йил якунлари ва 2022 йилги режалар бўйича мурожаати тингланган.
Мавзуга оид
19:54 / 19.06.2024
Наманганда опа-сингилни сел вақтида девор босиб қолди
12:02 / 18.06.2024
Ўроқда йўқ, машоқда йўқ, хирмонда ҳозир. Наманганда ҳам деҳқоннинг буғдойи тортиб олиняпти
12:36 / 05.05.2024
Наманганда сохта доллар сотаётган шахс ушланди
17:30 / 20.02.2024