Австрия собиқ канцлери ўзига АҚШдан иш топди
Қайд этилишича, Себастян Курц янги иш жойида йилига 500 минг евро маош олади. У канцлер лавозимида йилига 270 минг евродан кўпроқ маош оларди.
Австрия собиқ канцлери Себастян Курц АҚШдаги инвестиция компаниясига ишга жойлашди, деб хабар берди Österreich нашри.
Қайд этилишича, Курц янги иш жойида йилига 500 минг евро маош олади. У канцлер лавозимида йилига 270 минг евродан кўпроқ маош оларди.
Нашр маълумотига кўра, Курц АҚШга оиласи билан кўчиб ўтади.
Себастян Курц 2 декабр куни сиёсатдан кетишини эълон қилганди.
18 ноябрда Австрия парламенти Себастян Курцни депутатлик дахлсизлигидан маҳрум қилганди. Мамлакат собиқ ҳукумат раҳбари коррупция ишида гумонланганидан сўнг лавозимини тарк этган.
Мавзуга оид
23:13 / 21.09.2024
Ҳаррис сайлов кампаниясида Трампдан уч баробар кўп маблағ тўплади — ОАВ
20:40 / 21.09.2024
Шимолий Кореяга қочиб ўтган америкалик аскар шармандаларча армиядан ҳайдалгани маълум бўлди
17:10 / 21.09.2024
АҚШда “полициячи” робот жиноятчини тутиб берди
16:27 / 21.09.2024