“Тошкент ёшлар форуми – 2021” дирекцияси: ноодатий тарзда ўткан форум ҳақида хулосалар
Бу оддий форум бўлмади. Бу ғоялар ва кескин савол-жавоблар туташган тадбир эди.
Форумга келган кўпчилик вазирларни “тайёрланган саволлар борми?” деган ўй қизиқтирар эди. Аммо, ҳеч қайси савол бу руҳда эмасди, буни ёшлар берган саволнинг маъносидан ҳам англаш мумкин. Таклифлар ҳам етарлича эди. Кимдир ўз лойиҳа, ғоясини илгари сурса, яна кимдир шогирдликка олишини спикердан сўради ва албатта, ҳар кимнинг мурожаати жавобсиз қолмади.
Вазирлар, ИИБ, Миллий гвардия ходимлари, кино ва мусиқа санъати намояндалари бу рўйхатни яна узоқ давом эттириши мумкин. Сизга кино санъати қизиқ бўлса, Ёдгор Саъдиев билан бўлган мастер-классга киришингиз, агар сиёсатга қизиқсангиз, Адлия вазири билан бўлаётган суҳбатига кириб савол-жавобда иштирок этишингиз мумкин эди. Бир гап билан айтганда, форум барча йўналишларни қамраб олди.
Бундан ташқари, Форум ичида “Аёллар форуми” ҳам бўлиб ўтди. Унда таниқли Ақида Ҳанум, Азиза Умарова, Шаҳноза Соатова каби аёллар ҳуқуқи ҳимоясида ўзининг позициясини кўрсата олган блогерлар билан учрашувлар ҳам ташкил этилди.
“Тошкент ёшларни севади” ойлиги доирасида хорижда ўқиш учун грантлар дастури ишга туширилгани, танловлар ўтказилаётгани эълон қилинди ва ғолиблар тақдирланди. Тошкент шаҳар ҳокими иштирокида талабаларга стипендия топшириш маросими бўлиб ўтди.
“Тошкент ёшлар форуми – 2021” дирекцияси матбуот хизмати Ⓣ
Мавзуга оид
20:12 / 21.12.2021
«Ундайлар ватаннинг ҳам келажагига ишонмайди» — Ортиқхўжаев интернетда танқид ёзадиганларни танқид қилди
18:48 / 21.12.2021
Азиз Абдуҳакимов — жамоат ҳожатхоналари, қишки олимпиада бойкоти ва Оролга келаётган пулларнинг қанчалик шаффофлиги ҳақида
17:00 / 20.12.2021
“Ўзбекистон ёшлари форуми – 2021”га старт берилди
16:14 / 20.12.2021