Ўзбекистон | 11:25 / 27.12.2021
14340
1 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг йирик кемасозлик компанияларидан бири Ўзбекистондан ишчи кучи ёллашни режалаштирмоқда

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси раҳбари 300 нафарга яқин ўзбекистонлик фуқаро меҳнат фаолиятини олиб бораётган "Hyundai Samho Heavy Industries" йирик кемасозлик комплекси масъуллари билан учрашди.

Учрашувда келгуси йилда ушбу комплексда иш ҳажми кўпайиб, меҳнат мигрантларига талаб ортиши таъкидланди

Корея Республикасидаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, айни дамда Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ушбу давлатга кириб бораётгани ва Ўзбекистондан ишчи кучини ёллашда амалдаги тартиб бўйича корейс томонига маълумот берилди.

"Hyundai Samho Heavy Industries" вакиллари томонидан келгуси йилда Ўзбекистондан ишчи кучи ёллаш режалаштирилгани таъкидланди ва мазкур жараён юзасидан яқиндан ҳамкорликда иш олиб боришга келишилди.

Маълумот учун, Hyundai Samho Heavy Industries Co., Ltd. дунёдаги энг йирик кемасозлик компанияларидан бири ҳисобланади ва йилига 40 тага яқин кема ишлаб чиқаради. У Жанубий Кореянинг Йонгам уездидаги Самхо-уп туманида жойлашган.

Мавзуга оид