Саудия Арабистонида қор ёғди (фото ва видео)
Саудия Арабистони шимолидаги Тобук тоғларида қор ёғди. Қорнинг суратларини маҳаллий аҳоли вакиллари ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойламоқда. Мамлакатда 2018 йилдан буён бунақа кўп қор ёғмаган.
Саудияда кўп кузатилмайдиган воқеани кузатиш учун кўплаб сайёҳлар ташриф буюрган. Ҳатто Қатардан қорни суратга олгани боришган. Тобукда деярли ҳар йили қор ёғади ва одамлар уни томоша қилгани олис ҳудудлардан ташриф буюради. Бу йил ковид чекловлари сабаб томошабинлар кам бўлган.
Қатарлик сайёҳлардан бирининг айтишича, танишларига Саудияда ёғган қорнинг суратларини юборганда, улар ишонишмаган. Шу кунларда Саудияда ҳаво харорати 0 даражага етган ва яна пастлаши кутиляпти. Миллий метеорология хизмати хабарига кўра, мамлакатнинг бошқа ҳудудлари, хусусан, Мадинада ҳам қор ёғиши мумкин.
Мавзуга оид
08:20 / 11.09.2024
«Умра – 2024» янги мавсуми бошланди
09:44 / 29.06.2024
Ҳаж вақтида 10 га яқин Ўзбекистон фуқароси вафот этгани айтиляпти
18:28 / 24.06.2024
Ҳаж мавсумида вафот этганлар сонининг кўплиги сабаблари маълум қилинди
20:14 / 20.06.2024