Қирғизистонда Россиянинг бешта телеканали эфири тўхтатиб қўйилди
Бу каналларда давлат тили ҳамда маҳаллий контент тўғрисидаги меъёрларга амал қилинмаганлиги аниқланган.
Қирғизистонда «8 канал», «РТВ Медиа», «НТВ КейДжи», «РЕН ТВ» ва «Домашний» телеканаллари эфири тўхтатилди. Бу ҳақда мамлакат маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, вазирлик мамлакатда фаолият кўрсатаётган телеканаллар устидан лицензион назорат текшируви ўтказган ва юқоридаги каналларда давлат тили ҳамда маҳаллий контент тўғрисидаги меъёрларга амал қилинмаганлигини аниқлаган.
Вазирликнинг қўшимча қилишича, 2022 йилда Қирғизистон ҳудудида фаолият олиб бораётган барча телерадиоканаллар текширувдан ўтказилади.
Қирғизистон қонунчилигига кўра, телеканаллар эфир вақтининг камида 50 фоизини давлат тилидаги контент ва яна шунча қисмини маҳаллий дастурлар ташкил этиши лозим.
Бу талаб фақат иккита – Россиянинг «Биринчи канал»и («ОРТ») ва «РТР-Планета» каналларига тегишли эмас. Шу билан бирга, 2023 йилгача бу телеканаллар эфири учун Бишкекнинг ўзи пул тўлайди.
Мавзуга оид
18:49 / 20.09.2024
Қирғизистонда коррупционерлар ва уларнинг қариндошларига давлат лавозимида ишлаш тақиқланади
22:04 / 16.09.2024
Қирғизистондан Ўзбекистонга от уюрини ноқонуний ҳайдаб ўтмоқчи бўлганлар ушланди
20:33 / 14.09.2024
Водийдаги тантана, Бойсундаги мавҳумлик ва АЭС бўйича якуний битим — ҳафта дайжести
19:03 / 14.09.2024