Сурхондарёда ўрмон хўжалигига тегишли ерни 105 миллион сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
Сурхондарё вилояти Денов туманида ўрмон хўжалигига тегишли ерни 105 миллион сўмга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 6 декабрь куни Сурхондарё вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши кураш бўлими ходимлари томонидан Денов тумани Жомий маҳалласи ҳудудида, Сариосиё туманида яшовчи, А.Асомиддиннинг аризасига асосан тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида, Денов тумани Пожур маҳалласида яшовчи, Ж.Баҳром маҳалла ҳудудида жойлашган Ўрмон хўжалигига тегишли бўлган 15 сотих ернинг ўзига тегишли эканини, 105 миллион сўм пул эвазига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришни айтиб, А.Асомиддиндан 30 миллион сўм олаётганида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Қайд этилишича, 2021 йил 16 декабрь куни Ж.Баҳромга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
13:36 / 06.11.2024
Сурхондарёда Cobalt'нинг газ қувурига урилиши оқибатида авария ҳолати содир бўлди
20:01 / 01.11.2024
Ўзбекистон Қаҳрамони Аҳмад Нарзуллаев вафот этди
10:02 / 19.10.2024
Сурхондарёда аҳолига тарқатилиши керак бўлган 1 400 тонна кўмир талон-торож қилинди
07:40 / 18.10.2024