Спорт | 15:09 / 05.01.2022
13806
1 дақиқада ўқилади

Австралия бош вазири Новак Жоковичга ультиматум қўйди

Скотт Моррисон Новак Жокович коронавирусга қарши эмланиши мумкин эмаслигини тасдиқловчи ҳужжатни кутаётганини айтди.

Скотт Моррисон ва Новак Жокович / Фото: Getty Images

Австралия бош вазири Скотт Моррисон Новак Жокович коронавирусга қарши эмланиши мумкин эмаслиги тўғрисидаги шифокорлар хулосасига нисбатан фикр билдирди, деб ёзмоқда Daily Mail.

У Жокович эмланиши мумкин эмаслигини тасдиқловчи ҳужжатни кутаётганини айтиб, спортчига ультиматум қўйди.

«Бунинг тасдиғини кутамиз. Агар бу етарлича ишонарли бўлмаса, у ҳам бошқалар каби биринчи самолётда уйига жўнайди», — деди Моррисон.

4 январ куни Жокович коронавирусга қарши эмланмаган бўлишига қарамасдан Australian Open мусобақасида қатнашиши мумкинлиги маълум бўлганди. У Виктория штати ҳукуматидан махсус рухсатнома олган.

Australian Open 17 январдан 30 январгача бўлиб ўтади. Жаҳоннинг биринчи ракеткаси Жокович мусобақанинг амалдаги ғолиби ҳисобланади.

Мавзуга оид