Касалликлардан тезроқ тузалиш ва юқори иммунитетга эришишнинг қулай усули
Ҳаво ҳароратининг пасайиши билан катталар ва болалар ўртасида грипп, шамоллаш каби мавсумий касалликлар кўпаяди. Мавсум мобайнида бир неча марта шамоллашни бошдан кечираётганлар ҳам борлиги сир эмас. Отоларинголог Гулнора Расулова билан бу ҳолатларда тезроқ соғайиш ва юқори иммунитетга эришиш усуллари ҳақида суҳбатлашдик.
Шамоллашнинг оғир кечиши иммунитет пастлигидан далолат
Қиш фаслида аҳоли орасида юқори нафас йўллари шамоллаши каби касалликлар кўпаяди. Маълумотларга кўра, аҳолининг учдан бир қисмида бу касаллик кузатилади. Бу касалликлар бурун оқиши, тана ҳарорати кўтарилиши, қуруқ йўтал, эт увишиши, умумий ҳолсизлик билан бошланади. Сувчечак, қизамиқ, қизилча, тепки, пневмония каби кўплаб турларга бўлинадиган бу мавсумий касалликларга қарши курашиш учун инсон организмида иммунитет пайдо бўлиши керак. Шамоллашлар, ўткир инфекцияли хасталикларда иммунитет турғун эмас. Шунинг учун ҳар йилги “шамоллаш мавсуми”да қанча ҳаракат қилинса ҳам ҳаво-томчи йўли билан юқадиган бундай касалликларга барибир чалиниш кузатилади.
Грипп ва юқори нафас йўллари инфекцияси касалликларини тарқатувчи вирусларнинг турлари ниҳоятда кўп. Улар инсон организмига тушгандан кейин организм иммун тизими қанчалик паст бўлса, касаллик шунчалик оғир кечади. Беморнинг ҳолатига қараб танадаги иммуностимулятор ҳолатини белгилаш мумкин.
Болаларда эса юқори нафас йўллари хасталиклари томоқ-бурун, ҳалқум, нафас йўлларидагина эмас, қулоққа ҳам ўтиши кузатилади. Бундай вазиятларда эҳтиёткорлик билан йўл тутилмаса бу касалликларнинг асорати анчагача давом этиши мумкин.
Соғайиш учун қиммат дори шартми?
Айрим ҳолатларда беморлар тузалиш учун қиммат дорилар билан даволаниш зарур деб ҳисоблашади. Уй шароитида турли антибиотиклар билан ўзларини даволаб, кейин ҳар хил асоратлар билан шифокорларга мурожаат қилишади.
Тиббиётимиз тарихидан маълумки, Абу Али ибн Сино ҳам халқ табобатига катта эътибор қаратиб, доривор ўсимликлар билан даволашни афзал кўрган. Ҳозирги кунда ҳам бу энг яхши даво чоралари ҳисобланади. Масалан, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган “Имунап” дори воситаси таркибида жуда кўп доривор гиёҳлар мавжуд. Восита таркибидан жой олган арпабодиён, тоғ ялпизи, чўл ялпизи, олтин илдиз, алоэ, наъматак каби шифобахш ўсимликларнинг ҳар бири алоҳида даволаш хусусиятига эга. Булар жамланган ҳолда қабул қилиниши эса инсон организмида иммунитетни оширишга хизмат қилади.
“Имунап” – организмда иммунитет барқарорлиги
Тадқиқот ўтказиш мақсадида юқори нафас йўллари шамоллаши билан оғриган 44 нафар бемор танлаб олинган ва улардан 22 нафарига “Имунап” дори воситаси берилган, қолган 22 нафарига эса берилмаган. Дорини истеъмол қилган беморларда 3-кундан бошлаб иситма чиқмаслиги, балғам кўчиши, ҳолатнинг яхши томонга ўзгариши кузатилган.
Шунингдек, қуруқ йўталдан азият чекаётган беморларда томирларнинг ўтказувчанлигини камайтириб, ёпишқоқ балғамларни осон кўчиради. Сурункали бронхит, сурункали пиелонефрит каби касалликларда юқори натижали даволаш учун “Имунап” ёрдам беради. Чунки ушбу дори воситаси билан организмда узоқ муддатли иммунитет ҳосил қилинади. Ҳатто сийдик йўли инфекциялари билан курашишда, ўпка касалликлари бор беморларда ҳам шу юқори натижалар қайд этилган.
Ҳар бир хасталикка қарши курашилар экан, асосий эътибор унинг келиб чиқиши, қўзғатувчисига қаратилиши керак. Айниқса дори қабул қилишда имкон қадар табиий дорилардан фойдаланган маъқул.
Ҳозирги пайтда беморларда антибиотиклар билан даволаниш одат тусига айланди. Бир нарсани унутмаслик керакки, антибиотикларни қанчалик кўп қабул қилиш иммунитетни шунчалик пасайтиради. Ҳар доим антибиотиклар қабул қилгач, албатта, у орқали йўқотилган иммун тизимни тиклаш мақсадида витаминлар тўплами тавсия қилиниши шарт.
“Имунап” аввало, касалликка чалинмаслик учун организмда иммун тизим барқарорлигини таъминласа, хасталикдан халос бўлишни тезлаштиради ва витаминлар ўрнида ишлатилади. Инсон саломатлиги учун энг фойдали бу восита ҳар бир хонадонда бўлиши тавсия қилинади, уни катталар ҳам, болалар ҳам истеъмол қилишлари мумкин. “Имунап” билан организмда юқори иммунитет ва касалликлар билан курашиш қобилиятини тўғри шакллантириш имкони бор.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
15:00 / 26.10.2024
Фақат иммунитетни эмас, зеҳнни ҳам ўлдиради: олимлар оддий инфекциялар мия учун хавфли эканини аниқлади
15:28 / 07.10.2024
Олимлар инфекциядан сўнг иммунитет пасайишига сабаб бўладиган механизмни ўрганди
09:38 / 22.08.2024
Аҳолининг аксарият қисмида маймунчечакка қарши жамоавий иммунитет бор - Санэпидқўмита
16:43 / 14.08.2024