Нурафшондаги банкоматдан 20 млн сўмга яқин пулни ўғирлаган беш нафар шахс ушланди
Беш нафар шахс тунги 02:30 ларда юзига ниқоб ва қўлига қўлқоп кийган ҳолда темир мослама билан қуролланиб, кодли сейфни бузишган.
Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизматининг хабар беришича, воқеа 2021 йилнинг 11 декабр куни тунги соат 02:30 ларда Нурафшон шаҳар марказида ўрнатилган “Пойтахт банк” АЖга қарашли банкоматларнинг бирига ҳужум қилиб, кодли сейфни бузиш орқали банкомат ичидан жами 19 млн 433 минг сўм миқдоридаги пулларни олиб, воқеа жойидан яширинган.
Ҳолат юзасидан Нурафшон шаҳар ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбири давомида ушбу жиноятни – Ўрта Чирчиқ ва Бектемир тумани ҳамда Нурафшон шаҳрида яшовчи 22-24 ёш орасидаги 5 нафар шахс содир қилганлиги аниқланиб, улар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.
Суриштирув давомида ушбу шахслар 13 декабр куни ҳам шаҳар марказидаги озиқ-овқат дўкони олдига ўрнатилган “Пайнет” тўлов терминалини бузиб, ичида бўлган пулни олмоқчи бўлганлиги, бироқ уларнинг бу ҳаракати натижа бермагани аниқланган.
Жиноятни содир этган шахслар томонидан фойдаланилган буюм ва далилий ашёлар белгиланган тартибда олиниб, Нурафшон шаҳар ИИБ Тергов бўлими томонидан ушланган шахсларга нисбатан ЖКнинг 25-, 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
11:53 / 06.11.2024
Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
22:14 / 05.11.2024
Тошкент вилоятида ИИВнинг ўқ отиш полигони қурилади
08:30 / 04.11.2024
ДХХ Тошкент вилоятида гиёҳвандлик воситалари ноқонуний айланмасига чек қўйди
13:41 / 02.11.2024