Бир қатор судялар интизомий жазога тортилди
Интизомий жавобгарликка тортилганлар орасида Олий суд судялари ҳам мавжуд. Бу ҳақда Судялар олий кенгаши матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, фаолиятида масъулиятсизлик ва процессуал қонун нормалари бузилишига йўл қўйганлиги учун:
- Олий суд судяси Фахриддин Халилов;
- Олий суд судяси Санобар Мамадалиева;
- Фарғона вилоят суди раисининг ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Ойбек Ҳасанов;
- Тошкент вилоят суди раисининг ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Умид Расулбердиев;
- Фарғона вилояти фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг раиси Улуғбек Ориповлар интизомий жазога тортилган.
Эслатиб ўтамиз, Санобар Мамадалиева 2019 йил октябр ойида, Фахриддин Халилов 2021 йилнинг март ойида 10 йиллик муддатга Олий суд судяси лавозимига сайланган эди. Айни дамда ҳар икки судя Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида фаолият юритиб келмоқда.
Ойбек Ҳасанов 2021 йил февралида Фарғона вилоят суди раисининг ўринбосари этиб, Умид Расулбердиев 2021 йилнинг март ойида Тошкент вилоят суди раисининг ўринбосари этиб, Улуғбек Орипов 2021 йилнинг январ ойида Фарғона вилояти фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг раиси этиб тайинланган.
Аввалроқ, судялик қасамёдини бузгани учун фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг судяси Гулнора Обидова, Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди раисининг ўринбосари ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судининг раиси ўз лавозимидан озод этилганди.
Мавзуга оид
12:04 / 26.07.2024
Адолатсиз қарор чиқарган судя 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди
18:30 / 25.07.2024
Сурхондарё вилоят суди судяси пора билан қўлга тушгани айтилмоқда
13:41 / 22.06.2024
Судялар олий кенгаши таркибига янги судялар сайланди
12:10 / 11.06.2024