Ўзбекистон | 10:06 / 07.01.2022
3582
1 дақиқада ўқилади

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси раҳбари Зомин туманидаги маҳаллага ҳоким ёрдамчиси этиб тайинланди

Фото: ДХА Жиззах вилоят бошқармаси

Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси раҳбари Бобур Умрзоқов Зомин туманидаги маҳаллага ҳоким ёрдамчиси бўлиб ўтган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2022 йил 5 январ куни Жиззах шаҳар Давлат хизматлари маркази мажлислар залида жамоатчилик вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтган.

Йиғилишда ташкилий масалалар кўриб чиқилган. ДХА Жиззах вилоят бошқармаси раҳбари лавозимида ишлаб келган Бобур Умрзоқов Зомин тумани «Пешағор» МФЙда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича жорий этилган ҳоким ёрдамчиси вазифасига тайинлангани сабабли ўз вазифасидан озод қилинган.

Унинг ўрнига шу вақтгача Жиззах вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаб келган Акмал Эргашев ДХА Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи сифатида таништирилган.

Мавзуга оид