Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари кескин ортди, яна ўлим ҳолатлари рўй бера бошлади
Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари сони кескин ортди, 9 кундан сўнг илк ўлим ҳолати қайд этилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, 6 январ куни республикада 250 нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, 9 кундан сўнг илк ўлим ҳолати қайд этилди.
«2022 йил 6 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 199 758 (+251) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 9 нафари Андижон вилоятида,
- 4 нафари Бухоро вилоятида,
- 8 нафари Жиззах вилоятида,
- 3 нафари Навоий вилоятида,
- 3 нафари Наманган вилоятида,
- 36 нафари Самарқанд вилоятида,
- 1 нафари Сирдарё вилоятида,
- 2 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 5 нафари Фарғона вилоятида,
- 12 нафари Хоразм вилоятида,
- 47 нафари Тошкент вилоятида,
- 120 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Андижон вилоятида 11 нафар,
- Бухоро вилоятида 4 нафар,
- Жиззах вилоятида 5 нафар,
- Навоий вилоятида 2 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 2 нафар,
- Фарғона вилоятида 1 нафар,
- Хоразм вилоятида 11 нафар,
- Тошкент вилоятида 13 нафар,
- Тошкент шаҳрида 44 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 196851 (+93) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, коронавирусга чалинган беморларнинг 3 нафари вафот этиб, расмий статистика бўйича касалликдан вафот этганлар сони 1 488 нафарни ташкил қилди. Декабрь ойи охирларида Ўзбекистонда ковид билан боғлиқ ўлим ҳолатлари тўхтаган - сўнгги ўлим 9 кун аввал қайд этилганди.
Маълумот учун, ўтган йил охирида Ўзбекистонда кунлик касалланиш ҳолатлари 100дан камайган ва 5 январгача кунлик ҳолатлар 100дан ошмаган, 5 январь куни эса коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 146та ҳолат аниқланган эди.
Мавзуга оид
10:14 / 13.05.2022
Шимолий Корея COVID-19’дан илк ўлим ҳолатлари ҳақида хабар берди
22:17 / 11.05.2022
Шанҳайдаги коронавирус: қатъий локдаун, дезинфекция, шифохонага эса фақат ҳокимият рухсати билан
18:01 / 07.05.2022
Пекинда коронавирус тарқалиши сабабли метро станциялари ёпилмоқда
18:02 / 03.05.2022