Ўзбекистон | 08:39 / 09.01.2022
5794
1 дақиқада ўқилади

Сирдарёда Isuzu автобуси йўл четида турган Damas билан тўқнашиб, уни ағдариб юборди

Фото: ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида Isuzu автобуси йўл четида турган Damas билан тўқнашиб, уни ағдариб юборган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2022 йил 5 январь куни соат 13:30 ларда, 4Р-18А автомобил йўлининг Мирзаобод тумани ҳудудида Isuzu автобуси ва Damas иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Гагарин-Гулистон йўналишида ҳаракатланиб келаётган Isuzu автобуси  ҳайдовчи Д.К. нинг эҳтиётсизлиги туфайли йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган Damas машинасининг орқа томонига урилган. Damas пастликка ағдарилиб кетган.

Тўқнашув оқибатида, автобус ҳайдовчиси Д.К. ва 5 нафар йўловчилари ҳамда Damas ҳайдовчиси К.К. ва йўловчиси З.Ч. турли даража тан жароҳатлари олган ва уларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Қайд этилишича, мазкур ЙТҲ юзасидан Мирзаобод тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Мавзуга оид