Навоийда ёлланма инспекторлар ва балиқчилар ўртасида жанжал келиб чиқди
Қизилтепа тумани Тўдакўл сув ҳавзасида балиқчилик билан шуғулланувчи МЧЖнинг ёлланма назорат инспекторлари ва балиқчилар ўртасида жанжал содир бўлди. МЧЖ инспекторлари ички ишлар ходими бўлишмаса ҳам, юзларига ниқоб таққан ҳолда битадан фойдаланишган.
Вилоят ИИБ ахборот хизмати муносабатига кўра, ҳолат 7 январ куни содир бўлган. Тўдакўл сув ҳавзасидаги “Golden like fish” МЧЖга тегишли балиқчилик базасида назорат инспекторлари ва ҳудуддаги балиқ овчилари ўртасида тортишув юзага келган. Назоратчи инспекторлар овчилардан ичкарига кириши учун паспорт нусхаси талаб қилган. Балиқчилар бундан норози бўлиб, уларнинг хизмат фаолиятига тўсқинлик қилган ҳамда жамоат тартибини бузган.
Маълум қилинишича, қора рангли либослар кийиб, юзларига ниқоб таққан ҳолда биталар билан хизмат олиб бораётган назоратчи инспекторлар шартнома асосидаги ёлланма фуқаролар. Улар эгнидаги либоси, вазирлик шеврони ҳамда биталарни қаердан олгани юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилган. Шунингдек, тартиббузарлик ҳаракатлари ва юзага келган жанжал юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
23:15 / 27.04.2024
Навоийлик тадбиркор тергов изоляторида вафот этди
22:41 / 08.04.2024
Қизилтепада “замҳоким”нинг босими билан овоз тўпланган ташаббуслар ғолиб лойиҳалар рўйхатидан чиқарилиши мумкин
20:16 / 05.04.2024
Қизилтепа «замҳокими»нинг босими билан овоз тўпланган лойиҳалар бекор қилиниши керак
15:08 / 05.04.2024