Спорт | 07:44 / 10.01.2022
64288
2 дақиқада ўқилади

«Шомуродов ҳаммасини нотўғри бажарди» — Моуриньо «Юве» билан ўйиндан сўнг Элдорни ҳам танқид қилди

«Рома» бош мураббийи Жозе Моуриньо А Серия 21-туридан ўрин олган «Ювентус» (3:4) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

Фото: Getty Images

«70 дақиқа давомида ўйинни тўлиқ назорат қилдик. Жамоа жуда зўр ўйнади. Баҳсни назорат қилиш учун характер кўрсатди. 

Бироқ 70-дақиқадан сўнг психологик носозлик юз берди. «Юве»нинг иккинчи голи бизни таслим қилди. Феликс Афенья-Гьян ажойиб ўйин ўтказди ва Куадрадо билан тўқнашувдан сўнг жароҳат олди. Уни алмаштирдим, лекин ўрнига тушган футболчи (Элдор Шомуродов) ҳаммасини нотўғри қилди. 

Кучли характерга эга рақибга ҳисобни 2:3 қилиш имконини бердик. Қўрқув пайдо бўлди. Менга бундай ҳисоб муаммо эмас, аммо жамоа учун муаммога айланди.

Қийин вазиятларда характер кўрсатиш керак, аммо бизнинг кийиниш хонамизда жуда юмшоқ ва заиф одамлар бор. 

Агар ўйин 70-дақиқада якунланса, ҳаммаси ажойиб бўлишини футболчиларга айтдим. Афсуски, баҳс бунча давом этмайди», — дея Моуриньонинг сўзларини келтиради Football Italia.

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов беллашувнинг 71-дақиқасида — жамоаси 3:2 ҳисобида олдинда бораётганида захирадан майдонга тушди.

Мавзуга оид