Ўзбекистон | 07:20 / 10.01.2022
9563
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда ер силкиниши қайд этилди

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, 10 январ куни Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий вақт билан соат 02:41 да ер силкиниши зилзила содир бўлди.

Эпицентр: Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани. Ер силкиниши координаталари: 38,38 градус шимолий кенглик; 67,43 градус шарқий узунлик. 

Магнитуда М=4,4. Чуқурлик 15 км. Ер силкиниши эпицентри Тошкентдан 355 км жанубий-ғарбда.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

  • Олтинсой туманида 3 балл, 34 км;
  • Денов туманида 3 балл, 35 км;
  • Бойсун туманида 3 балл, 36 км;
  • Сариосиё туманида 2-3 балл, 50 км;
  • Қумқўрғон туманида 2 балл, 57 км;
  • Шўрчи туманида 2 балл, 61 км;
  • Бандихон туманида 2 балл, 63 км;
  • Қамаши туманида 2 балл, 65 км;
  • Узун туманида 2 балл, 70 км;
  • Деҳқонобод туманида 2 балл, 71 км;
  • Шаҳрисабз туманида 2 балл, 71 км.

Мавзуга оид