Жиззахда содир бўлган ЙТҲда маст пиёда вафот этди
Жиззах вилояти Зарбдор туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида пиёда вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2022 йил 6 январ куни соат 18:50ларда А376 Қўқон-Жиззах автомобил йўлининг Зарбдор тумани ҳудудидан ўтган 274-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Зарбдор тумани Сутбулоқ қишлоғида яшовчи 27 ёшли ҳайдовчи Lacetti машинаси билан Жиззах-Даштобод йўналишида ҳаракатланиб кетаётиб ёмғирли ҳавода пиёдани уриб юборган. Оқибатда Зомин тумани Тараққиёт маҳалласида яшовчи пиёда оғир тан жароҳатлари олиб вафот этган.
Дастлабки суриштирувда аниқланишича, 63 ёшли пиёда маст ҳолда йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган бўлган.
Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024
Қамчиқ довонида 3 та юк автомобили ва Mercedes-Benz Sprinter иштирокида ЙТҲ юз берди
07:35 / 27.07.2024