Ўзбекистон | 10:21 / 13.01.2022
1694
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда ветеринария-санитария қоидаларига зид равишда олиб кетилаётган гўшт тўхтатиб қолинди

Фото: ИИБ ахборот хизмати

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида ветеринария-санитария қоидаларига зид равишда олиб кетилаётган гўшт тўхтатиб қолинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2022 йил 12 январ тунда Жиззах вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ходимлари вилоят Ветеринария ходимлари билан ҳамкорликда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ғаллаорол туманида жойлашган “Сангзор-15” ЙПХ блок-постида рейд тадбирларини ўтказган.

Рейд давомида 1977 йилда туғилган Х.Р. бошқарувидаги Nexia машинаси тўхтатиб текширилганда унинг юкхонасида 203 килограмм гўшт ветеринария-санитария қоидаларига зид равишда олиб кетилаётгани аниқланган.

Қайд этилишича, ушбу гўшт маҳсулоти истеъмолга яроқли ёки яроқсизлигини текшириш мақсадида музхонага жойлаштирилиб, белгиланган тартибда, холислар иштирокида ҳужжатлаштирилган. Ҳозирда текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид