«Ўшанда лол қолганман» – Шавкат Мирзиёев 2017 йил мудофаа вазирини нега ишдан олгани ҳақида гапирди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган мажлисида 2017 йил мамлакат мудофаа вазирини нега ишдан олгани ҳақида гапирди. Бу ҳақдаги видео Хайрулла Нуриддинов муаллифлидаги «Менимча» телелойиҳасида кўрсатилди.
«2017 йил мудофаа вазирини Каттақўрғонда ишдан олган эдим. Ўшанда Каттақўрғондаги полигонга бориб, у ердаги ҳолатни, аскарларнинг шароитини кўриб лол қолганман. Шу сабаб вазирни ишдан олгандим. Ҳозир боринглар, қандай ўзгариш бўлганини кўрасиз», деди президент.
Маълумот учун, 2008 йилдан 2017 йилга қадар Қобул Бердиев мудофаа вазири лавозимида ишлаган. Унинг ўрнини 2017 йил ҳозир ДХХ раиси бўлиб ишлаётган Абдусалом Азизов эгаллаганди. 2019 йилдан эса Баҳодир Қурбонов мудофаа вазири лавозимида ишламоқда.
Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида иштирок этган вилоят ҳокимларига ҳам мурожаат қилиб, таклифлар беришини айтди. «Мен ҳам ҳоким бўлиб ишлаганман. У вақтда полигонга битта мих ҳам қоқа олмасдик», деди президент.
Мавзуга оид
16:27 / 20.09.2024
Ўзбекистон президенти янги тайинланган элчиларнинг ишонч ёрлиқларини қабул қилди
22:35 / 19.09.2024
«Тиббий хизматлар меҳмондўстлиги» дастури амалга оширилади
22:32 / 19.09.2024
Чанг бўронларига қарши курашиш ва оқибатларини юмшатиш бўйича миллий дастур ишлаб чиқилди
22:30 / 19.09.2024