Uzbekistan Airways Жанубий Кореяга киришда ўрнатилган янги қоидалар ҳақида огоҳлантирди
Коронавирус билан боғлиқ вазият кескинлашгани сабаб Жанубий Корея ҳукумати мамлакатга кириш истагида бўлган йўловчилар учун янги қоидаларни жорий қилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airways хабар қилди.
Янги талабларга кўра, 20 январдан бошлаб Корея Республикасига бораётган йўловчилар (6 ёшдан бошлаб) парвоздан камида 48 соат олдин Covid-19’га қарши ПЗР усулда топширилган тестнинг манфий натижасини тақдим этиши керак. Тест натижалари инглиз ва корейс тилларига таржима қилиниши керак.
Бундан аввалроқ, Uzbekistan Airways АҚШга киришда қўшимча талаблар қўйилгани сабаб фуқароларни огоҳлантирганди. Унга кўра, йўловчилардан парвоздан камида 24 соат олдин топширилган манфий жавобли ПЗР тести талаб қилинади. Шунингдек, йўловчилар махсус аттестация варақасини тўлдириши ва рўйхатдан ўтиш пайтида уни босма шаклда тақдим этиши шарт ҳисобланади.
Мавзуга оид
02:35 / 12.11.2024
NBC: Жанубий Корея президенти Трамп билан учрашув олдидан голф машғулотларини қайта бошлади
17:52 / 11.11.2024
LG дунёдаги биринчи чўзилувчан дисплейни намойиш қилди
12:38 / 11.11.2024
Алишер Абдусаломов Жанубий Корея президентига ишонч ёрлиқларини топширди
00:08 / 11.11.2024