Ўзбекистон | 16:47 / 17.01.2022
16312
2 дақиқада ўқилади

Андижонда Nexiа ёниб кетиб, икки йўловчи ҳалок бўлди

Балиқчи туманида дарахтга урилган Nexia ёниб кетди. Ҳайдовчи омон қолди, икки синфдоши ҳалок бўлди.

Фото: Андижон вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси

14 январь куни Андижон вилояти Балиқчи туманида Nexia ёниб кетиши оқибатида икки йўловчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар бермоқда.

ЙТҲ туманнинг Янгиҳаёт маҳалласи ҳудудидан ўтган 4Р-134 Куйганёр—Эски Хаққулобод автомобиль йўлининг 23-километрида содир бўлган. Гулшан маҳалласида яшовчи А.Н. (1994 йилда туғилган) Nexia автомобилини бошқариб бораётганда йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган, вояга етмаган С.А. (2009 йилда туғилган) ва С.М. (2012 йилда туғилган)ни кўриб қолиб, уларни уриб юбормаслик учун рулни ўнг томонга буриб, йўл четидаги ёнғоқ дарахтига бориб урилган. Оқибатда автомашинанинг олд двигатель қисмидан ёнғин чиқиб, транспорт воситаси ёниб кетган.

Ҳайдовчи автомашинадан чиқишга улгурган. Nexia ичидаги йўловчилар - ҳайдовчининг синфдошлари Қ.У. ва М.Х. машина ичида чиқолмай, ёниб кетган ва воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид