Сурхондарёда фуқарога қасддан тан жароҳати етказиб, қочиб юрган шахс ЙПХ ходимлари томонидан ушланди
Термиз шаҳрида ЙПХ ходимлари томонидан фуқарога қасддан тан жароҳати, қочиб юрган 42 ёшли шахс қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2022 йил 16 январь куни соат 10:30 ларда Термиз шаҳар “Мангузар” ЙПХ масканида ЙПХ ходими З.Жумаев томонидан “Cobalt” машинаси тўхтатилган.
Машина ҳайдовчиси Ш.Ў. ва унга тегишли бўлган “Cobalt” машинасининг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу фуқаро Жиноят кодексининг 109-моддасида кўрсатилган жиноятни содир қилганликда айбланиб, ҳозирда қидирувдалиги маълум бўлган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қидирувда бўлган фуқаро Термиз шаҳар ИИБга топширилган.
Мавзуга оид
13:36
Сурхондарёда Cobalt'нинг газ қувурига урилиши оқибатида авария ҳолати содир бўлди
20:01 / 01.11.2024
Ўзбекистон Қаҳрамони Аҳмад Нарзуллаев вафот этди
10:02 / 19.10.2024
Сурхондарёда аҳолига тарқатилиши керак бўлган 1 400 тонна кўмир талон-торож қилинди
07:40 / 18.10.2024