Ўзбекистон | 08:04 / 18.01.2022
20950
2 дақиқада ўқилади

Навоийда 8 кишининг ўлимига сабаб бўлган автоҳалокат меҳнат фаолияти билан боғлиқ деб топилди

Фото: Ижтимоий тармоқлар

2021 йилнинг 6 ноябрь куни Навоий-Нурота йўлида қарама-қарши йўналишда келаётган машиналар тўқнашиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлганди. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги мазкур аянчли ҳодиса юзасидан ўрганиш натижаларини маълум қилди.

Вазирлик муносабатига кўра, ҳолат Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2021 йил 8 ноябрдаги тегишли буйруғига асосан тузилган махсус комиссия томонидан тўлиқ ўрганилган ҳамда вазият меҳнат фаолияти билан боғлиқ ҳолда юз берган ҳодиса, деб топилган.

Жабрланувчиларнинг ҳар бирига Н-1 шаклидаги далолатнома тузиш юзасидан АТ “Халқ банки” бошқаруви раиси номига ва АТ “Халқ банки” Навоий вилояти филиалига ёзма кўрсатма киритилган. Шунингдек, махсус текшириш материаллари Навоий вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасига юборилган.

Автоҳалокат оқибатида АТ “Халқ банки” Нурота туман филиалининг бошқарувчиси, 29 ёшли Темурмалик Пирматов, бош ҳисобчиси, 40 ёшли Музаффар Саидов ҳамда мониторинг бўлими бошлиғи, 32 ёшли Юнусжон Равшанов воқеа жойида вафот этганди.

Мавзуга оид