Сурхондарёда фуқаронинг қўйларини ўғирлаган шахсларга жиноят иши қўзғатилди
Сурхондарё вилояти Денов туманида фуқаронинг қўйларини ўғирлаган шахсларга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2022 йил 8 январь куни Денов тумани Қорабоғтепа маҳалласида яшовчи, Х.Холмурод туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. У аризасида, 7 январь кунидан 8 январь кунига ўтар кечаси, ҳовлисида жойлашган молхонасидан жами 12 миллион сўмлик 6 бош қўйни номаълум шахслар ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғриликни Денов туманида яшовчи К.Шерзод, Н.Шердил ва М.Салим содир этгани аниқланган.
Қайд этилишича, 2022 йил 9 январь куни К.Шерзод, Н.Шердил ва М.Салимга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
17:15 / 25.07.2024
Чорсудаги тилла дўконида кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ўғирлик содир этилди
14:51 / 08.07.2024
6 ойда 550 млрд сўмлик табиий газ ва электр энергияси ўғирланди — Энергоинспекция
10:22 / 08.07.2024
Қирғизистонда 250 бошга яқин қўйлар чақмоқ уришидан нобуд бўлди
09:32 / 04.07.2024