Ўзбекистон | 18:51 / 19.01.2022
1739
1 дақиқада ўқилади

Андижонда қарийб 800 млн сўмлик яроқсиз дори воситалари йўқ қилинди

Андижонда сифати кафолатланмаган ва истеъмолга яроқсиз бўлган дори-дармонларни йўқ қилиш бўйича тадбир ўтказилди.

Фото: МИБ

Унда Андижон вилоят божхона бошқармаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Андижон вилояти бошқармаси ҳамда Андижон вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси вакиллари иштирок этишди.

Фото: МИБ

Тадбирда жиноят иш материаллари бўйича ашёвий далил ҳисобланган баҳоси 695 млн сўмлик 60 000 дона “Мисопростол” номли дори  воситалари, 18 млн 675 минг сўмлик 50 қути “Ковифор”, жами салкам 50 млн сўмлик 1703 дона кассета таблетка кўринишидаги “Аспирин”, 480 қути суюқлик кўринишидаги “Аквалор беби”, 1600 қути суюқлик кўринишидаги “Цевикап” дори воситалари тақдим қилинди. 

Фото: МИБ

Шу куни, сифати кафолатланмаган ва истеъмолга яроқсиз бўлган, умумий қиймати қарийб 800 млн сўмлик дори воситалари “Экотиббиёт” хусусий корхонасига қарашли қурилиш чиқиндилар полигонида ташкил этилган куйдириш печида белгиланган тартибда йўқ қилинди.

Мавзуга оид