Урганч ва Хива шаҳар жамоат транспортида автоматлаштирилган тўлов тизими ишга туширилди
Энди хоразмликлар автобусда йўлкира ҳақини тўлашда «АТТО» транспорт картасидан фойдаланиши мумкин.
«Автоматлаштирилган транспорт тўлов тизими оператори» (АТТО) МЧЖ томонидан Урганч ва Хива шаҳри жамоат транспортида автоматлаштирилган тўлов тизими ишга туширилди.
Энди йўловчилар автобусда йўлкира ҳақини тўлашда «АТТО» транспорт картасини махсус валидаторга теккизиши кифоя – зарур маблағ бир зумда ечиб олинади.
«АТТО» транспорт картаси ҳисобини MyUzcard, Payme, Upay ва бошқа электрон тўлов тизимлари мобил иловалари, шунингдек, Paynet шохобчалари орқали тўлдириш мумкин.
Йўлкира ҳақини «АТТО» картаси орқали тўлаганда 10 фоиз чегирма берилади, яъни, 1000 сўм йўлкира ҳақи учун 900 сўм ечиб олинади.
«АТТО» транспорт картасини Урганч шаҳри Марказий деҳқон бозори шохбекати кассаларида ёки автобус ҳайдовчиларидан сотиб олиш мумкин. Янги карта ҳисоби 5 минг сўмга тўлдирилган, йўловчилар фақат шу қийматни тўлайди.
Автоматлаштирилган тўлов тизими «Рақамли Ўзбекистон-2030 стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони ижросини таъминлаш мақсадида ишга туширилди. Кейинги босқичда тизим вилоятнинг барча ҳудудларида жорий этилади.
Мавзуга оид
21:21 / 13.11.2024
Урганчга Хитойдан 30 дона замонавий автобус олиб келинди
15:37 / 07.11.2024
Хоразмда кийим-кечак бозорида ёнғин содир бўлди
19:32 / 30.10.2024
Фарғонада жамоат транспорти йўл ҳақи оширилди
15:35 / 21.10.2024