Ўзбекистон | 16:48 / 20.01.2022
16784
1 дақиқада ўқилади

Чимёнда йирик қор кўчкиси содир бўлди

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Чимён тоғ ҳудудида содир бўлган ҳодиса юзасидан маълумот берди.

«2022 йил 19 январ куни тахминан соат 16:30ларда Тошкент вилояти Чимён тоғ ҳудудининг денгиз сатҳидан 2300-3000 метр баландликда қор кўчиш ҳолатлари кузатилиб, денгиз сатҳидан 1700 метр баландликда тўхтаган.

Дастлабки маълумотларга кўра, қор кўчкиси тахминан 60 000 метр.куб ҳажмни ташкил қилиши аниқланган. Ушбу ҳодиса Чимён тоғ ҳудудининг ичкари қисмида, аҳоли яшаш жойидан тахминан 4-5 км юқорида содир бўлган», дейилади вазирлик хабарида.

Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига маълумот келиб тушмагани айтилган.

Ҳозирда барча хавфсизлик чоралари кўрилиб, фуқароларнинг ҳудудга кирмаслиги ва ҳаракатни чеклаш мақсадида қўшимча белгилар ўрнатилмоқда.

Мавзуга оид