Ўзбекистон | 21:05 / 25.01.2022
5214
2 дақиқада ўқилади

Тошкент аэропорти туман сабабли самолётларни қабул қилишни тўхтатди

Туман сабабли Тошкент аэропортининг фаолияти чекланди.

Фото: Uzbekistan Airports

Тошкент халқаро аэропорти самолётларни қабул қилишни тўхтатди. Uzbekistan Airports компанияси матбуот хизмати хабар беришича, бунга қуюқ туман тушиб, кўриш масофаси 300 метргача қисқаргани сабаб бўлмоқда.

Худди шу сабаб билан Нукус — Тошкент йўналиши бўйича парвоз қилган HY16 рейси Навоийдаги захира аэропортига йўналтирилган.

Шу билан бирга, бешта самолёт экипажлари учишга қарор қилган. Тошкентдан қуйидаги рейслар амалга оширилди:

  • HY 303 — Тошкент — Тель-Авив;
  • KC 128d — Тошкент — Олмаота;
  • HY 3601 — Тошкент — Москва;
  • HY 3631 — Тошкент — Санкт-Петербург;
  • HY 9687 — Тошкент — Краснодар.

25 январь куни давомида ҳам Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларидаги каби Тошкентдаги аэропортлар фаолияти вақтинча тўхтатилганди. Бунга Марказий Осиё энерготизимидаги оммавий узилиш сабаб бўлганди. Электр таъминоти тикланиши билан Тошкент, Андижон, Самарқанд ва Нукус аэропортлари яна иш бошлаганди.

Мавзуга оид