Аҳолига ичимлик суви етказиб бериш тўлиқ тикланган ҳудудлар маълум қилинди
Аҳолига ичимлик суви етказиб бериш тўлиқ тикланган ҳудудлар маълум қилинди. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тегишли хабар билан чиқди.
Қайд этилишича, қуйидаги ҳудудларда аҳолига ичимлик суви етказиб бериш тўлиқ тикланди:
- Қорақалпоғистон Республикаси — 100 фоиз;
- Бухоро вилояти — 100 фоиз;
- Навоий вилояти — 100 фоиз;
- Наманган вилояти — 100 фоиз;
- Самарқанд вилояти — 100 фоиз;
- Хоразм вилояти — 100 фоиз;
- Тошкент шаҳри — 100 фоиз.
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги матбуот хизмати маълумотларига кўра, кеча, 25 январ куни соат 18:00 да Тошкент шаҳрининг 12 туманида ичимлик суви таъминоти қисман тикланганди.
Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларида соат 16:55 дан 17:25 гача сув таъминоти тўлиқ тикланган.
Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги «Мингтут» бош сув иншоотига электр энергияси берилиб, Қўқон шаҳри аҳолисининг ичимлик суви таъминоти тўлиқ тикланди.
«Наманган сув таъминоти» МЧЖ тасарруфидаги «Қизилравот» ва «Курашхона» сув олиш ва узатиш иншоотларида электр энергияси берилиб, ичимлик суви таъминоти тикланди.
Мавзуга оид
18:08 / 20.09.2024
Америкада эркак 18 йил бировнинг “свет”ига пул тўлаб келгани аниқланди
09:20 / 09.09.2024
Сув ҳавзаларида моторли транспорт воситалари ҳаракатига рухсат берилади
15:00 / 07.09.2024
Икки ҳудудда электрдан ноқонуний фойдаланганлар 400 млн сўмдан зиёд зарар етказди
12:22 / 06.09.2024