Жамият | 20:41 / 27.01.2022
2040
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда “Камаз” юк машинаси билан тўқнашган “Жигули” ҳайдовчиси вафот этди

Фото: ИИБ ахборот хизмати

Сурхондарё вилояти Қизириқ туманида “Камаз” юк машинаси билан тўқнашган “Жигули ВАЗ-2106” машинаси ҳайдовчиси вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, давлат аҳамиятига эга бўлган 4Р-100 автомобиль йўлининг Қизириқ тумани “Кун чиқиш” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 103-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Жарқўрғон тумани “Нурли диёр” маҳалласида яшовчи Ш.С. бошқарувидаги “Камаз” юк машинаси билан Жарқўрғон-Қизириқ йўналишидаги  қарама-қарши томондан келаётган “Жигули ВАЗ-2106” машинаси билан тўқнашган.

Оқибатда, “Жигули” машинасининг ҳайдовчиси А.Қ. оғир тан жароҳати олиб, касалхонага тушган. Шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан бир неча кун ўтиб, А.Қ. касалхонада вафот этган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид