Андижонда симёғочга урилган «Жигули» иккига бўлиниб кетди
Андижон вилояти Асака туманида «Жигули» ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, симёғочга урилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса 29-январь куни соат 23:30 ларда Асака тумани, "Чек" МФЙ, Фарғона кўчаси ҳудудидан ўтган 4Р-112 "Фарғона ҳалқа йўли"нинг 167 километрида юз берган.
ВАЗ-2101 русумли автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги симёғочга урилиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси юзага келган.
Воқеа жойига бориб ўрганилганда автоҳалокат оқибатида автомашина ҳайдовчиси Фарғона вилоятида яшовчи, 1989-йилда туғилган фуқаро А.Б. оғир тан жароҳати олиб, ҳушсиз ҳолда шифохонага олиб борилган.
Ҳозирда Асака тумани ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024
Қамчиқ довонида 3 та юк автомобили ва Mercedes-Benz Sprinter иштирокида ЙТҲ юз берди
07:35 / 27.07.2024