Ўзбекистон | 21:52 / 31.01.2022
1783
1 дақиқада ўқилади

Наманганда 500 млн сўмлик товар моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Наманган вилояти Янгиқўрғон туманидаги хонадонлардан бирида 500 млн сўмлик ноқонуний 85 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва спиртли ичимликлар мавжудлиги аниқланган.

Фото: Вилоят божхона бошқармаси

Вилоят Божхона Бошқармасининг kun.uzга маълум қилишича, Янгиқўрғон тумани Қизилёзи маҳалласида яшовчи, К.М.нинг хонадони кўздан кечирилганда, тахминий қиймати 500 млн сўмлик 85 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва спиртли ичимликлар мавжудлиги аниқланган.

Суриштирув тадбирлари давомида, ушбу маҳсулотларни Янгиқўрғон тумани Дўстлик маҳалласида яшовчи С.С.га тегишли эканлиги ва у мазкур товар-моддий бойликларини Қирғизистон Республикаси ҳудудидан чегарадан айланма йўллар орқали ноқонуний тарзда олиб ўтиб, қариндоши Қ.Ж. орқали, қўшнисининг яшаш хонадонига вақтинча сақлаб туриш учун олиб келиб жойлаштирганлиги аниқланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан вилоят Божхона Бошқармаси томонидан терговга қадар суриштирув тадбирлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид